Ижтимоий тармоқларда уч эркак бир эркакни калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Самарқанд вилоят ИИБнинг маълум қилишича, 23 июл куни соат 20:10 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли Ж.Г. 52 ёшли қўшниси У.А.. билан тортишиб қолиб, ўрталарида жанжал келиб чиққан.
Мазкур жанжалга У.А.нинг ўғли ва танишлари аралашишган.
Улар Ж.Гнинг турли жойларига уриб-тепиб, тан жароҳати етказганлар.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











