Туризм қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳамда сайёҳлар алмашинувини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар мамлакатларнинг туризм салоҳиятини ўзаро тарғиб қилиш, туристлар оқимини кўпайтириш, тўғридан тўғри авиақатновлар сонини ошириш ва тиббиёт туризми йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.

Учрашув давомида Эрон томони Эрон фуқаролари учун Ўзбекистонга киришдаги виза тартибини соддалаштириш таклифини билдирди.

 

Шунингдек, томонлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Эрон бозорида кенг тарғиб этиш, икки давлатнинг бой тарихий ва маданий меросидан самарали фойдаланган ҳолда сайёҳлар алмашинувини изчил ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.