Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Бўстонлиқтумангаз” газчиси Ш.Н. давлат ва жамият манфаатларига 593,3 млн сўмлик зарар етказганлиги аниқланди.

У ўзига бириктирилган “Озодбош” МФЙга кириб келувчи табиий газ ҳажмининг ҳар ойлик ҳисоботлардаги тафовутларини сунъий равишда камайтириш мақсадида амалда қоидабузарликка йўл қўймаган фуқароларнинг номига сохта қоидабузарлик далолатномаларини расмийлаштириб, электрон дастурига юклаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.