«Ҳудудгаз Пойтахт» маълум қилишича, газ таъминоти Юнусободнинг 6–19-даҳалари, Кулолқўрғон, Йўлариқ, Ҳасанбой, Исломобод, Бободеҳқон ва Обод маҳаллалари, шунингдек Барака, Катта сой ва Юқори Қорақамиш кўчаларидаги кўп қаватли уйлар ҳамда ерли хонадонларда вақтинча тўхтатилади.
Шу билан бирга, Юнусобод, Посира, Ҳиёбонтепа, Бодомзор, Шивли, Фирдавсий, Янгитарнов, М.Улуғбек, Буюк Турон, Бўзсув, Ифтихор, Жомий, Туркқўрғон, Янгиариқ, Уста Ширин, Минор ва Матонат маҳаллаларида газ босими пасайиши мумкин.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.











