Тожикистон Мажлиси Олийси Миллий Мажлиси раиси, Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали 4 ноябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳри ҳокими, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Рустам Имомали Ўзбекистон тарихи ва миллий давлатчилигига ҳурмат рамзи сифатида Янги Ўзбекистон боғида жойлашган Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Шундан сўнг, Тошкент шаҳрида «Янги Тошкент» шаҳарсозлик лойиҳасининг бош режаси билан танишди. Тақдимот давомида ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг муҳим шаҳарсозлик ташаббусларидан бири эканлиги таъкидланди.












