Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилишича, ҳодиса 30 июл куни соат 01:20 ларда Юнусобод туманидаги Алишер Навоий ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2004 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lexus русумли транспорт воситаси ҳаракатланиб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган. Натижада автомашина шу йўналишда олдинда ҳаракатланаётган, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt автомобили билан тўқнашган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни йўлларда белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишга, тезликни назорат қилишга ҳамда ўзлари ва бошқа ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга чақирди.










