Бошқарма маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 57 та чўмилиш ҳавзаси мунтазам санитария-эпидемиологик назоратдан ўтказилмоқда. Тасдиқланган режа асосида ҳар ой сув намуналари бактериологик ва санитария-гигиеник кўрсаткичлар бўйича лаборатория текширувидан ўтказилади.
Жорий йил давомида чўмилиш ҳавзаларидан 1 044 та сув намунаси таҳлил қилинган. Санитария талабларига жавоб бермагани аниқланган 7 та мавсумий чўмилиш ҳавзасида сув тўлиқ алмаштирилиб, ювиш ва зарарсизлантириш ишлари бажарилган.
Шунингдек, бошқармага чўмилиш ҳавзаларида чўмилиш оқибатида заҳарланиш ёки юқумли касалликлар билан боғлиқ бирорта ҳам шошилинч хабарнома келиб тушмагани қайд этилди.
Санэпидқўмита фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка, уларни тарқатмасликка ва фақат расмий манбалар орқали эълон қилинадиган ахборотларга таянишга чақирди.







