1–2 август кунлари республика ҳудудининг катта қисмида иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда иссиқ пасайиши бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +38…+41 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача исийди.

Синоптикларга кўра, бу июл ойининг охири ва август ойининг боши учун бўлган иқлимий меъёрдан 2–4 даражага юқори.

Шанба-якшанба кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Кейинги ҳафтада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат пасайиши кузатилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан 31 июл–2 август кунлари кундузи +37…+40 даража, кечаси +23…+26 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 етр/сония тезликда эсади.