
Мазкур грант дастури кириш имтиҳонлари натижаларига кўра абитуриентларнинг бир семестрлик ўқиш харажатларини университет маблағлари ҳисобидан тўлиқ ёки қисман қоплаш имконини беради.
Грант танлови қандай ўтказилади?
“Қабул гранти” танлови икки босқичдан иборат:
Биринчи босқич — абитуриент танлаган таълим йўналишига мос иккита фандан тест синови.
Иккинчи босқич — мазкур фанлардан амалий, ёзма ёки оғзаки имтиҳон.
Грант ўринлари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар йили ZARMED университети Кенгаши қарори асосида тақсимланади.
Кимлар тест синовларисиз иккинчи босқичда қатнашиши мумкин?
Қуйидаги тоифадаги абитуриентлар кириш тест синовларисиз тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади ҳамда “Қабул гранти” танловининг иккинчи босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятига эга бўлади:
– “Тарбиячи” танлови ғолиблари — педагогика, психология, бошланғич таълим ва мактабгача таълим йўналишларига;
– Зулфия номидаги давлат мукофоти ва “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
– “Ҳамшира” танлови ғолиблари — даволаш иши, стоматология, фармация ва олий ҳамширалик иши йўналишларига;
– халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ҳамда мусобақалари ғолиблари;
– УЗБМБ — ДТМ ёки ZARMED университетининг ички кириш имтиҳонида 120 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар;
– умумий ўрта таълим муассасасини олтин ёки кумуш медаль билан тамомлаган иқтидорли битирувчилар;
– тегишли фандан B+, B, C+ ёки C даражадаги миллий сертификат соҳиблари.

Инглиз тили таълим йўналиши учун B2 ва ундан юқори даражадаги қуйидаги сертификатлардан бири қабул қилинади:













