Июл ойининг охирги ҳафтасида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +37…+40 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41…+42 даражагача бўлади. Бу июл ойининг охири учун бўлган иқлимий меъёрдан 2–3 даражага юқори, дейди синоптиклар.

Ушбу кунларда республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди.

Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан кундузги +38…+39 даража атрофида, кечаси +23…+25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.