Geely Emgrand: оилавий қулайлик ва синалган тажриба.

Geely Emgrand кенг салон, тежамкорлик, ишончлилик ва мақбул фойдаланиш харажатларини бирлаштирган оилавий седан ҳисобланади.

Emgrand халқаро бозорда Geely’нинг энг таниқли ва синалган моделларидан биридир. 2026 йил июн ҳолатига кўра, унинг умумий глобал савдоси 4,24 миллион донадан ошган. Модел 173 ой давомида кетма-кет ҳар ой 10 минг донадан ортиқ сотилган. Ушбу натижалар Emgrand’нинг узоқ йиллар давомида харидорлар ишончини сақлаб келаётганини кўрсатади.

Emgrand янги авлод BMA глобал модуллар архитектураси асосида ишлаб чиқилган. 1,5 литрли тўғридан тўғри пуркаш тизимига эга бензин двигатели 90 kW қувват ва 152 Nm айлантирувчи момент ишлаб чиқаради. Олти поғонали автоматик узатмалар қутиси 94 фоиз самарадорликка эга бўлиб, равон ва ишончли ишлашга мўлжалланган.

NEDC цикли бўйича механик узатмалар қутисига эга версиянинг ёқилғи сарфи 100 километрга 5,8 литр, автоматик версияда эса 6,4 литрни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар Emgrand’ни кундалик фойдаланиш ва узоқ шаҳарлараро сафарлар учун тежамкор танловга айлантиради.

Emgrand 1 822 мм кенгликдаги кузови билан ўз синфидаги энг кенг автомобиллардан бири ҳисобланади. Орқа қатордаги елка қисми қарийб 1,5 метр бўлиб, три нафар катта ёшли йўловчининг қулай жойлашишига имкон беради. Орқа ўриндиқлар 60/40 нисбатда йиғилади, салон ва багаждаги сақлаш майдони эса асосий рақобатчиларга нисбатан 50 фоизгача кўпроқ. Автомобиль 17 дюймли беш жуфт спицали енгил қотишмали ғилдираклар билан жиҳозланади.

Модел дизайнида ёриғлик ва соя уйғунлигига асосланган классик услуб, кенг кузов пропорциялари ва 190 та LED элементидан ташкил топган яхлит орқа чироқлар қўлланган. Кўк-кулранг замш материаллари билан безатилган салон автомобилнинг замонавий ва сифатли кўринишини кучайтиради.

Салоннинг 85 фоиз қисми юмшоқ материаллар билан қопланган. Босимни камайтирувчи замш ўриндиқлар, тўрт йўналишда созланадиган чарм рул, ҳавони филтрлаш тизимига эга Forest Oxygen Bar кондиционери, ритмик кутиб олиш ёриткичи ва қўлсиз очиладиган электр багаж кундалик фойдаланишдаги қулайликни оширади.

Emgrand 12,3 дюймли рақамли афзаллар (аспаптар) панели ва 12,3 дюймли марказий HD экран билан жиҳозланган. Easy Connection тизими смартфон экранини автомобил дисплейига улаш имконини беради. Орқа камера, тўхташ датчиклари, двигател ва кондиционерни масофадан ишга тушириш ҳамда вазиятга мос ишлайдиган ақлли иқлим назорати функциялари ҳам мавжуд.

Geely Emgrand’нинг Ўзбекистондаги расмий нархи 246 500 000 сўм этиб белгиланган. Модел махсус молиявий дастурга ҳам киритилган: бошланғич тўлов миқдори 25 фоиздан 70 фоизгача, тўлов муддати эса 12 ойдан 60 ойгача бўлиб, автомобилни 0% йиллик устама асосида харид қилиш мумкин.

Кенг салон, тежамкор двигател, замонавий технологиялар ҳамда халқаро бозорда синалган сифат ва ишончлиликни бирлаштирган Geely Emgrand Ўзбекистондаги оилалар учун оқилона ва мақбул танловдир.

Geely EX2 - шаҳарлар учун яратилган электромобил

EX2 ҳам халқаро бозорда жуда юқори талабга эришган моделлардан бири ҳисобланади. 2026 йил июл ҳолатига кўра, унинг дунё бўйлаб умумий савдоси 800 минг донадан ошган. Модель ишлаб чиқарила бошланганидан кейинги 12 ой ичида 400 минг дона етказиб берилгани ҳам унга талаб ниҳоятда юқорилигини кўрсатади. EX2 2025 йилда A ва B сегментларидаги электромобиллар орасида жаҳон савдо етакчисига айланган модел, Хитой бозорида эса ҳар қандай турдаги автомобиллар орасида энг кўп сотилган модел ҳисобланади.

Электромобил EX5 моделида ҳам қўлланадиган GEA глобал интеллектуал электр архитектураси асосида яратилган. Geely’нинг 11 компонентни бирлаштирувчи электр узатма тизими 89,2 фоиз самарадорликка эга. Орқа ғилдираклардан тортиш тизими, олд MacPherson ва орқа мустақил кўп ричагли осма автомобилнинг бошқарувчанлигини таъминлайди. 4,95 метрлик бурилиш радиуси EX2’ни шаҳарнинг гавжум кўчалари, тор йўллари ва автотураргоҳларида бошқаришни осонлаштиради.

Компакт ташқи ўлчамларига қарамастдан, EX2 кенг ва функционал салонга эга. Автомобилнинг узунлиги 4 135 мм, кенглиги 1 805 мм, баландлиги 1 580 мм, ғилдираклар базаси эса 2 650 мм. Олд қисмда 70 литрли қўшимча багаж мавжуд. Асосий багаж ҳажми 375 литр бўлиб, орқа ўриндиқлар йиғилганда 1 320 литргача кенгаяди. Салон бўйлаб 36 та сақлаш жойи, беш кишилик тўлиқ ўриндиқлар ва текис орқа пол мавжуд.

Geely EX2 нинг Ўзбекистондаги расмий нархи 236 600 000 сўм.

Автомобилларнинг Ўзбекистон бозори учун якуний комплектациялари, нархлар, кафолат шартлари ва сотувлар ҳақидаги батафсил маълумотларни Geely расмий дилерлик марказларида олишингиз мумкин. Электромобиллар батареясининг ҳақиқий юриш масофаси фойдаланиш шароити, об-ҳаво, ҳайдаш услуби ва бошқа омилларга боғлиқ.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Geely брендига 1986 йилда асос солинган ва у 1997 йилдан бери автосаноатда муҳим ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Geely Holding таркибига Geely Auto (жумладан Geely Galaxy), ZEEKR, Lynk & Co, Volvo Cars, Polestar, Lotus, LEVC (London Electric Vehicle Company) ва Farizon (тижорат NEV) каби брендлар киради. Шунингдек, гуруҳ ўз портфели доирасига бевосита киритадиган ҳамкорлик ва инвестицион активлар ҳам мавжуд. Улар қаторида SMART ва PROTON брендлари ҳам бор. 2025 йил якунларига кўра, Geely Holding’га тегишли барча брендлари бўйича жами сотув 4,11 млн автомобилдан ошди.

Батафсил маълумотни Geely’нинг расмий дилерлик марказлари ёки (55) 510-02-90 Call Center орқали олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосидa