Август ойи боши учун жуда иссиқ келган дам олиш кунларидан сўнг, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони бироз пасаяди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Ушбу иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати +35…+38 даражадан +32…+35 даражагача ўзгариб туради. Фақат республиканинг энг чекка жанубида бугун кундузи ҳаво ҳарорати +40…+43 даража, 4–7 август кунлари +38…+40 даража атрофида бўлади.
Бу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида, шунингдек, 4 август куни Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
3–5 август кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 3 ва 6–7 август кунлари +35…+38 даража, 4–5 август кунлари +33…+35 даража бўлади, кечалари +20…+23 даража атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 10–12 метр/сониягача, 4 августда 12–15 метр/сониягача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.











