Ўзбекистон миллий жамоаси ва Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Қозоннинг «Рубин» клубига ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинди.
«Жаҳонгир – Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинчиси. Бу йил ёзда Ўрозов миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этди. Хуш келибсан!», дейилади хабарда.
У 2026 йил охиригача ижара ҳуқуқи асосида тўп суради. 22 ёшли ҳимоячига 13-рақам берилган.
Хабарларга кўра, Ўрозов мавсум давомида 450 минг евро маош олади.











