Ҳисоботга кўра, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Cobalt етакчилик қилди. Йилнинг дастлабки олти ойида мазкур русумдаги 82 951 та автомобиль ишлаб чиқарилган.

Кейинги ўринларда Damas — 42 663 та, Tracker — 23 249 та, Onix — 18 715 та, KIA — 15 184 та ва BYD — 13 405 та автомобил қайд этилган.

Шунингдек, ушбу даврда Haval русумида 5 061 та, Chery русумида 4 384 та, Chevrolet Damas Move русумида 600 та автомобил ҳамда 29 582 та махсус енгил автомобил ишлаб чиқарилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотлари мамлакатда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан барқарор ўсишни сақлаб қолаётганини кўрсатмоқда.