Маълум қилинишича, E-inspector ахборот дастурий комплекси давлат назорати инспекторлари учун янада қулай, содда ва такомиллашган кўринишда қайта ишлаб чиқилди.
Тизимни республика миқёсида жорий этиш арафасида ҳудудлардан жалб этилган мутахассислар иштирокида дастлабки ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида иштирокчиларга тизимдан амалиётда тўғри фойдаланиш тартиби, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, янги имкониятлар, рақамлаштирилаётган ҳужжатлар, назорат-кузатув ишлари, автоматик рўйхатга олиш ҳамда маҳаллаларни тоифаларга ажратиш модуллари бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, мутахассисларнинг таклиф ва мулоҳазалари муҳокама қилиниб, тизимни янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилмоқда. Ўқув семинари давом этмоқда.







