Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг сиёсати туфайли АҚШ туризм саноати 12,5 млрд доллар йўқотади
Прогнозларга кўра, АҚШдаги чет эллик туристларнинг харажатлари жорий йилда 7 фоизга, яъни 169 миллиард долларгача камаяди.
2025 йилда кўплаб туристлар президент Доналд Трамп сиёсати туфайли АҚШга бормасликка қарор қилаётгани боис мамлакат иқтисодиёти 12,5 миллиард доллар йўқотади. Бу ҳақда Жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (WTTC) маълумотларига таяниб, Bloomberg хабар берди.
WTTC прогнозларига кўра, АҚШдаги чет эллик туристларнинг харажатлари жорий йилда 7 фоизга, яъни 169 миллиард долларгача камаяди.
2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида АҚШга учиб келган хорижликлар сони 2024 йил билан таққослаганда 2,5 фоизга камайган. Айниқса, март ойидаги кучли пасайиш кузатилган — 9,7 фоиз, апрелда эса бироз тикланиш бўлиб, ушбу кўрсаткич 2,8 фоизга ошган.
Таъкидланишича, май ойида АҚШга келадиган туристлар оқими 6 фоизга камайган — бу асосан Канада ва Европадан ташриф буюрадиган сайёҳлар билан боғлиқ. CNBC’нинг маълум қилишича, кўплаб компаниялар чегарадаги текширувлар кучайтирилгани ва мамлакатга келаётганлар ушланиб, депортация қилиниши мумкинлиги боис ўз ходимларининг АҚШга хизмат сафарлари қайта кўриб чиқмоқда.
4 июнда Доналд Трамп АҚШга 12 давлат, жумладан, Афғонистон, Эрон, Конго ва Ливия фуқароларининг киришини тақиқловчи фармонни имзолаган эди.
Мавзуга оид
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
10:30 / 08.06.2026
АҚШ пойтахтида ўзбек тадбиркорлари учун махсус дастур ишга туширилди
09:30 / 08.06.2026
Трамп: Нетаньяҳу Эрон бўйича ҳар қандай келишувни қабул қилади
08:50 / 08.06.2026