Ўзбекистонда маҳаллий корхоналарни капитал бозорига олиб чиқиш учун нуфузли инвестиция банклари билан акселерация дастури йўлга қўйилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, ҳар йили даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та корхона танлаб олинади.
Уларни IPO'га тайёрлаш, ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштириш харажатининг ярми қопланади. Бу – хусусий корхоналарга четдан йилига камида 1 миллиард доллар жалб қилиш имконини беради.
Давлат раҳбарига кўра, жорий йил илк бор 13 та стратегик компания активига эга Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз улуши Тошкент ва Лондон фонд биржаларига чиқарилиши хусусий сектор учун ҳам ташқи капитал бозорларга йўл очган.









