Германиядан нохуш хабар. «Бавария» клубининг ёш юлдузи Жамол Мусиала тўрт кун ичида иккинчи бор ўзини ёмон ҳис қилди. Германиялик яримҳимоячи бу сафар «Ҳайденҳайм» билан ўртоқлик ўйини вақтида ҳушини йўқотди.

23 ёшли Мусиала илк бор 14 август куни «РБ Лейпциг» билан кечган ўртоқлик ўйинида иссиқ туфайли ўзини ёмон ҳис қилганди. У ўшанда ўйиннинг 83-дақиқасида, рақиб дарвозасини ишғол этганидан бир неча дақиқа ўтганида ҳушини йўқотганди. Жамоадоши Исмоил Сайбари Жамолнинг аҳволи яхши эмаслигини ўз вақтида пайқаган ва югуриб келиб уни қучоқлаб олганди. У бу жонбозлиги туфайли Мусиала газонга йиқилишининг олдини олганди.

Жамол Мусиала «РБ Лейпциг» билан ўйинда
Фото: Alex Grimm/Getty Images

Тиббиёт штаби бир неча дақиқа давомида футболчига ёрдам кўрсатишди. Шундан кейин Жамол мустақил равишда майдонни тарк эта олган. Bild маълумотига кўра, футболчини ўшанда иссиқ урган:

«Жамол Мусиала жазирама туфайли бош айланиши ва қон айланишидаги муаммолардан шикоят қилди. Ушбу ҳодисадан сўнг «Бавария» шифокорлари томонидан ўтказилган дастлабки текширувлар ҳозирча ҳеч қандай муаммони аниқламади. 23 ёшли футболчига бир неча кун дам олиш ва тикланиш керак бўлиши тахмин қилинмоқда».

«Бавария» спорт директори Макс Эберл эса «Жамол билан барчаси жойидалиги ва бу энг муҳими» эканини айтди.

Кейинги куни Мусиала машғулот майдонига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳамроҳлигида ташриф буюриб, дриблингларни қайта ишлаб, дарвозага зарбалар бериш билан шуғулланган ҳолда индивидуал машғулот ўтказган. Машғулот чоғида унинг саломатлигида муаммо кузатилмаган, у тестларни муваффақиятли топширган.

Аммо 18 август куни вазият такрорланди. Мусиала яна ўзини ёмон ҳис қилди ва газонга йиқилди. Жамоадошлари ва рақиб жамоа футболчилари шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилаётганида уни камералардан тўсиш учун ҳалқа ҳосил қилиб туришди. Кўп ўтмай футболчи ўрнидан турди ва тиббиёт ходимларига суянганча майдонни тарк этди. Эътиборли жиҳати, у захирадан ўйинга қўшилганига кўп вақт бўлмаганди (61-дақиқада тушганди ва 68 дақиқада алмаштирилди).

Жамол Мусиала «Ҳайденҳайм» билан ўйинда
Фото: Christian Kaspar-Bartke/Getty Images

Воқеадан бир неча соат ўтиб футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўз ҳолати ҳақида баёнот берди: