2025 йилнинг якунларига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,8 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида келтирилган.

Ўтган йил давомида давлат қарзи 6,6 млрд долларга ёки 16,5 фоизга кўпайди. Бунда давлат ташқи қарзи 6,1 млрд долларга ўсиб 39,8 млрд долларга, давлат ички қарзи 542 млн долларга ўсиб, 7 млрд долларга етган.

Ўзбекистон давлат қарзи 2019-2025 йиллар оралиғида қуйидагича ўзгарган:

  • 2019 йил –17,8 млрд доллар (+19,4 фоиз);
  • 2020 йил – 23,4 млрд доллар (+31 фоиз);
  • 2021 йил – 26,3 млрд доллар (+12,6 фоиз);
  • 2022 йил –29,2 млрд доллар (+11 фоиз);
  • 2023 йил – 34,5 млрд доллар (+19,5 фоиз);
  • 2024 йил – 40,2 млрд доллар (+15,1 фоиз);
  • 2025 йил – 46,8 млрд доллар (+16,5 фоиз).

Ўтган йил якунларига кўра, жон бошига давлат қарзи 1225 долларни ташкил этди.

Жалб қилинган қарз маблағлари нимага ишлатилган?

Ҳисобот даври якунига кўра, жами давлат ташқи қарзининг 50 фоизи (19,8 млрд доллар) бюджетни қўллаб-қувватлашга, 14 фоизи (5,6 млрд доллар) ёқилғи-энергетика соҳасига, 8 фоизи қишлоқ ва сув хўжалигига (3,3 млрд доллар), 8 фоизи (3 млрд доллар) транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 8 фоизи уй-жой коммунал хўжалигига (3,1 млрд доллар) йўналтирилган.

Ўзбекистон кимлардан қарз олган?

2026 йил 1 январ ҳолатига давлат ташқи қарзининг асосий қисми қуйидаги ташкилотлардан жалб қилинган:

  • Жаҳон банки — 8,9 млрд доллар;
  • Осиё тараққиёт банки — 8,3 млрд доллар;
  • Халқаро инвесторлар (халқаро евробондлар) — 5,8 млрд доллар;
  • Хитой молия ташкилотлари – 3,9 млрд доллар;
  • Япония молия ташкилотлари — 3 млрд доллар;
  • Осиё инфратузилма инвестициялари банки — 2,3 млрд доллар;
  • Франция молия ташкилотлари – 1,3 млрд доллар;