Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида жойлашган собиқ «Тўқимачи» стадиони бузиляпти. Ҳудуддаги спорт иншоотлари ва унга тегишли объектлар демонтаж қилинаётган бўлсада, айни пайтда унинг нега бузилаётгани, ер майдони кимга ўтгани ҳамда стадион ўрнида нима қурилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.
2025 йилнинг 21 август куни «Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланганди.
Мазкур қарор билан давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланган.
Кадастр агентлиги ахборот тизимларига давлат мулкидаги футбол стадион ва майдонларининг фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилиши ҳамда сотувга чиқарилиши тақиқланиши ҳақида тегишли ўзгаришлар киритилиши керак эди.









