Конференция самарали ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиш, эришилган натижаларни муҳокама қилиш ҳамда брендларнинг Ўзбекистон бозоридаги кейинги ривожланиш йўналишларини белгилаш учун муҳим платформага айланди.
Ўтган давр мобайнида биз дилерлик тармоғимизни кенгайтириш, брендларнинг ҳудудлардаги иштирокини кучайтириш ва мижозлар тажрибасини янада яхшилаш устида ишладик.
Аммо биз учун энг муҳим натижа — бу JETOUR ва SOUEAST автомобилларини танлаётган, яқинларига тавсия қилаётган ва брендларимизга қайта мурожаат қилаётган мижозларимизнинг ишончидир.

Айнан мижозларимизнинг ишончи ва дилерларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга янада катта мақсадлар сари ишонч билан ҳаракат қилиш имконини беради.
Олдинда бизни янги моделлар, янги лойиҳалар ва мижозларимиз учун янада кўпроқ имкониятлар кутмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан JETOUR автомобилларига махсус нархлар жорий этилди.

Ушбу муҳим санани биргаликда нишонлаймиз ва мижозларимиз учун янада кўпроқ имкониятлар яратишда давом этамиз.
JETOUR — танлов, ишонч ва тавсия.
Реклама ҳуқуқи асосида









