Хабар қилинишича, дарё қирғоғида яшовчи 50га яқин киши қутқарилган, беш киши бедарак йўқолган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, табиий тўғон бир қанча вақт олдин Будхи-Гандаки дарёси оқиб ўтувчи дарада тош кўчкиси юз бериши натижасида ҳосил бўлган. Сув тўлиши оқибатида юзага келган кучли босим остида тўғон бузилиб кетган ва кучли оқим пастга қараб йўл олган.

Икки соат ичида дарёдаги сув сатҳи 2 метрдан 8,5 метргача кўтарилган. Ҳукумат оқим етиб келишидан 20-30 дақиқа олдин аҳолини огоҳлантиришга улгурган ва кўплаб кишилар тепаликларга чиқиб олган.

Тошқин оқибатида ГЭС қурувчилари қурилиш ашёлари ва техникани олиб ўтишда фойдаланадиган Бейли кўприги ҳамда бир нечта осма кўприк вайрон бўлган. Дарё соҳили бўйлаб жойлашган электр узатиш линиялари, уйларни сув ювиб кетган.

Бир неча кун олдин Непалда август охирида содир бўлган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганларни қидириш операцияси якунланганди. Табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 1455 нафар деб эълон қилинган, 5285 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.