Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.

Ғофуржон Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Мирзаев муқаддам Сирдарё вилоятига ҳокимлик қилган. 2022 йил ноябрида президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган, 2023 йил августидан бошлаб лавозими президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси дея ўзгартирилган.

У янги лавозимда Қаҳрамон Қуронбоев ўрнини эгаллади. Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раислигига 2024 йил январ ойида сайланган ва ўша вақтда янги тузилган уюшманинг илк раҳбари бўлганди. У муқаддам президент маслаҳатчиси, Ёшлар иттифоқи раиси каби лавозимларда ишлаган.