Ноутбук икки хил ўлчамда — диагонали 14 ва 16 дюймли вариантларда чиқарилади. Қурилма корпуси янада юпқалашган ва вазни 1,3 кг ни ташкил этади. Экраннинг юқори қисмидаги одатий қора ҳошия ўрнини Dynamic Island эгаллади. Бундан ташқари, орқа панелга ёниб турувчи олма логотипи қайтди. Сўнгги бир неча йил давомида Apple MacBook’ларни оддий ўйма логотип билан ишлаб чиқараётган эди. Харидорларга икки хил — кумушранг ва қора ранглар тақдим этилади.

Apple

Сотувлар 6 ноябрдан бошланади. Олдиндан буюртмани эса бугуноқ бериш мумкин. 14 дюймли версия нархи 2,9 минг доллардан, 16 дюймлиси эса 3,4 минг доллардан бошланади.

MacBook Pro сенсорли экрани одатий бошқарув тизимини бекор қилмайди: клавиатура ва тачпад ўз жойида қолади, уларга iPhone ва iPad фойдаланувчиларига яхши таниш бўлган сенсорли киритиш ҳамда имо-ишоралар орқали бошқариш қўшилади. Шу тариқа, гап ноутбукни планшетга айлантириш ҳақида эмас, балки macOS билан ишлаш усулларини кенгайтириш ҳақида бормоқда.

Apple