Ўзбекистон Марказий банки июл ойида қарийб 1 тонна олтин сотган бўлишига қарамай, дунёдаги энг йирик олтин харидорлари қаторида қоляпти. Бу ҳақда  Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълум қилди.

Қайд этилишича, июл ойида соф харидлар 23 тоннани ташкил қилди. Ой давомида энг кўп олтин сотиб олган давлатлар Хитой (20 тонна) ва Полша (8 тонна) бўлди.

Энг кўп олтин сотганлар — Россия (6 тонна) Туркия (1 тонна), Иордания (1 тонна) ва Ўзбекистон (1 тонна).

Умуман олганда, 2026 йилнинг дастлабки етти ойи якунларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин харидорларидан бири бўлиб турибди. Марказий банкнинг йил бошидан буён соф харидлари 40 тоннадан ошади. Шунингдек, бу даврда Полша 90 тонна, Хитой 60 тонна, Қозоғистон эса 29 тонна қимматбаҳо металл харидини амалга оширган. Энг кўп сотувлар Туркия, Россия ва Озарбайжон томонидан амалга оширилган.