Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга қаратилган қонун ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

  • солиқнинг белгиланган муддатда тўланмаган қисмига ҳисобланадиган пеня тўланмаган солиқ суммасидан ошиб кетмаслигини белгилаш;

  • якка тартибдаги тадбиркорларга савдо автоматларини ўрнатиш ва электрон савдода буюртмаларни топшириш пунктларини очиш ҳуқуқини бериш;

  • фискал чек шакллантириладиган рақамли платформалар орқали фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни назорат-касса техникасидан фойдаланиш мажбуриятидан озод этиш;

  • ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектидаги товар қолдиқлари саноқдан ўтказилмаслиги билан боғлиқ талабни бекор қилиш.

Қонун ва ҳукумат қарори лойиҳаси 2026 йил ноябр ойида тайёр бўлиши керак.

Бу топшириқ – президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотида белгиланган вазифалар ижросига оид фармонида назарда тутилган.

Топшириқ ижроси учун бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва бошқалар масъул этиб белгиланган.