Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кузатилади. Фақат Оролбўйида ва Тошкент вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32…+35 даража, республика шимоли-ғарбида +23…+28 даража атрофида бўлади.

Шанба-якшанба кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундуз кунлари +25…+30 даражани ташкил этади, баъзи жойларда +32 даражагача, жанубда +35 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Шамол 7−12 метр/сония тезликда эсади, 11−12 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 11−12 сентябр кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент шаҳрида жума кунининг биринчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +33…+35 даража бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +16…+18 даража, кундузи шанба куни +28…+30 даража, якшанба куни +30…+32 даража бўлади. Шамол шарқдан 5−10 метр/сония тезликда эсади.