Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро Қ.М.га унинг савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича юзага келган 400 млн сўмлик қарздорликни камайтириб беришни ваъда қилган.

М.А. бу масалани «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Андижон вилояти филиалида ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтган. Бунинг эвазига у 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида М.А. 3 минг долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.