Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари 6 та ички йўлда асфалтлаш ишларини бажармасдан, харид қилинган 348,7 млн сўмлик 634 тонна асфалтни нақд пулга сотиб юбориб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Департаментнинг Паркент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “G.W.” МЧЖ томонидан 540 тонна асфалт етказиб берилмаган бўлса-да, қабул қилиб олинганлиги ҳақида сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштиришган.

Бунинг натижасида улар 324 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.