46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги – 11-турида Ўзбекистон асосий жамоаси Украина билан тўқнаш келади.
Украина 10-турда Хитойни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва 16 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. Ушбу жамоа Игор Коваленко, Васил Иванчук, Игор Самуненков ҳамда Роман Дегтияров каби кучли шахматчилардан таркиб топган.
10 турдан кейин Ўзбекистон-1 18 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Энг яқин таъқибчи – Ҳиндистонда 17 очко бор.

Ҳиндистоннинг сўнгги турдаги рақиби эса турнир жадвалида 5-ўринда жойлашган Венгрия бўлади.

Ўзбекистон Украина устидан ғалаба қозониш орқали, бошқа натижалардан қатъи назар Олимпиада чемпионига айланади.
Шунингдек, Ўзбекистонни дуранг натижа ҳам қониқтириши мумкин, бу ҳолда Ҳиндистон ғалаба қозониб, очколар сони бўйича тенглашиб олган тақдирда ҳам қўшимча кўрсаткичларга қаралади. Ҳозир Ўзбекистонда 378, Ҳиндистонда 343,5 (катта устунлик).
Ўзбекистонда ютқазса ҳам, чемпионлик учун имконият сақланиб қолади. Бунинг учун Ҳиндистон дуранг ёки мағлубият қайд этиши керак бўлади.
Баҳслар соат 11:00 да бошланади.

















