2025 йилда тақдим этилган Dacia Hipster концепти серияли версияга эга бўлади. Бу ҳақда Autocar лойиҳага яқин манбага таяниб хабар бермоқда. Нашр маълумотларига кўра, моделни ишлаб чиқариш келаси йилдаёқ бошланади. Йиғиш ишлари Хитойдаги заводда йўлга қўйилади.

1
Dacia

Бироқ, автомобил жаҳоннинг бошқа бозорларида ҳам сотилади. Масалан, Буюк Британияда ситикарнинг бошланғич нархи тахминан £9,5 минг (тахминан 150 миллион сўм) бўлади.

Янги автомобил Dacia Spring моделининг вориси сифатида кўрилмоқда. Митти ситикарнинг узунлиги тахминан 3 метрни ташкил этади. Автомобил бурчакли шаклдаги кузов ва тўрт ўриндиқли салонга эга бўлади. Машинани электр куч қурилмаси ҳаракатга келтиради.

2
Dacia

Серияли моделнинг техник жиҳатлари ҳақида ҳозирча батафсил маълумот берилмаган. Фақатгина машина 15 кВт·соат сиғимли батарея билан жиҳозланиши маълум.

4
Dacia

Қизиқарли жиҳат шундаки, Dacia Hipster концептида борт медиатизими йўқ эди. BYOD (Bring Your Own Device) технологияси туфайли унинг ролини ҳайдовчининг шахсий смартфони ёки планшети бажариши мумкин эди. Катта эҳтимол билан худди шундай тизим прототипнинг серияли версиясида ҳам қўлланилади.