Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маттиас Фоллер табрик нутқи билан сўзга чиқди. Шунингдек, Premium Auto компанияси асосчиси Бахтиёр Ҳожиев ҳамда TENET Group асосчиси Туҳфат Анвархўжаев меҳмонларни қутлади. Улар ҳамкорликдан мамнун эканликларини билдириб, ҳар икки компания учун умумий бўлган қадриятлар — сифат, эстетика ва қулайликка эътибор, шунингдек, мижозлар учун ноёб тажриба яратишга интилишни таъкидладилар.

Тадбир очилишининг асосий воқеаларидан бири пианиночининг жонли ижроси бўлди. Янги BMW 7 Series автомобиллари TENET рамзи ўйиб ишланган Николаев ғиштларидан яратилган инсталляциялар қуршовида намойиш этилди. Шиша қопламалар остида тагкурсиларга жойлаштирилган автомобиллар тарихий материаллар ва замонавий автомобиль дизайни ўртасида визуал уйғунлик яратиб, маконга музей экспозицияси муҳитини бағишлади.

TENET ва Premium Auto ҳамкорлиги премиум тоифадаги кўчмас мулк ва автомобиль дизайнини ягона муҳитда бирлаштирди. Меҳмонлар учун бу янги BMW модели билан яқиндан танишиш, ҳар икки компания вакиллари билан мулоқот қилиш ҳамда TENET лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот олиш учун ажойиб имконият бўлди.

Кеча жонли мусиқа жўрлигидаги афтерпати билан давом этди. Унда меҳмонлар эркин муҳитда тақдимот таассуротларини муҳокама қилиш ва ўзаро мулоқотни давом эттириш имконига эга бўлди.

Website | Instagram | Telegram