АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқанддаги бизнес-форумда Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятига юқори баҳо берди.
У ўз нутқида АҚШ–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши ҳамраислари – АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳамда Саида Мирзиёевага алоҳида миннатдорлик билдирди.
«Биз уни шунчаки Саида деб чақирамиз, чунки уни турли жойларда, кўплаб тадбирларда учратамиз. У ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон. Бу ишга ажратган вақтингиз ва куч-ғайратингиз учун иккингизга ҳам раҳмат», – дейди Рубио.
АҚШ давлат котибининг таъкидлашича, уларнинг саъй-ҳаракатлари ва С5+1 гуруҳи билан ҳамкорлик – давлатлар ҳамда хусусий сектор имкониятларини бирлаштириш, мамлакатлар ўртасидаги бизнес алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
«Биз мустақил ва суверен давлатлармиз. Ҳар биримиз ўз мамлакатимиз ва халқимиз учун энг яхшисини истаймиз. Айнан шу умумий қадриятлар ва мақсадлар муносабатларимизни самарали ривожлантириш имконини бермоқда», – деди Марко Рубио.
















