Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Қорақалпоғистонга 1,2 миллион долларлик тиббий жиҳозлар юборади
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов Нукусда америкалик шериклар билан ҳамкорликда гуманитар лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди.
«Project C.U.R.E.» хайрия ташкилоти билан эришилган келишувлар доирасида 2022 йилнинг январ ойида АҚШдан Қорақалпоғистон тиббиёт муассасаларига 1,2 миллион доллар миқдоридаги иккинчи ёрдам етказиб берилади.
«Project C.U.R.E.» ва Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугунги кунда тиббиёт асбоб-ускуналари ва жиҳозларига ўткир эҳтиёж сезаётган 24 та тиббиёт муассасаси рўйхатини шакллантирган. 2021 йилнинг май ойида Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш органларига АҚШдан тиббиёт асбоб-ускуналари, ўпкани сунъий вентиляция қилиш мобиль аппаратлари ва бошқа анжомлардан ташкил этилган инсонпарварлик ёрдамининг дастлабки партияси жўнатилган эди.
Бундан олдин Қорақалпоғистонга тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари жалб қилиниши ва кардиология маркази очилиши айтилганди.