Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўнғиротда маҳкумни 10 минг доллар эвазига озодликка чиқариб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Қорақалпоғистонда маҳкумни озодликка чиқариб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, департаментнинг Қўнғирот туман бўлими ДХХ ҳамда ИИБ ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Унда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.А. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ф.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 10 минг АҚШ доллари эвазига муддатидан олдин озодликка чиқариб беришга келишган.
Шу мақсадда маҳкумдан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Тўрткўлда тадбиркор бўлиш истагида бўлган фуқародан 7 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланганди.
Мавзуга оид
13:53 / 17.12.2025
Омбудсман аралашуви: маҳкум ва маҳбусларга тиббий ёрдам ташкил этилди
11:47 / 28.11.2025
Навоийдаги қаттиқ тартибли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум шифохонада вафот этди
19:29 / 04.09.2025
Китоб ўқиган маҳкумларнинг муддатини қисқартириш ҳақидаги қонун Сенатдан ўтди
13:03 / 16.07.2025