Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги 76 та хусусий боғча ёпилишига иссиқлик тизимидаги муаммолар сабаб бўлмагани маълум бўлди
Бир муддат олдин Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева Қорақалпоғистондаги 76 та хусусий боғча иссиқлик тизимидаги муаммолар сабаб ёпилгани ҳақида хабар берганди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қорақалпоғистонда шу кунгача 41 та хусусий боғчада Ўзбекистон мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган 3 йиллик муддат якунига етган. Шу сабабли ишбилармонларнинг аризасига кўра, шартномалар бекор қилинган.
Қўшимча қилинишича, 2021 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, яна 44 та хусусий боғча икки тарафлама шартномада кўрсатилган 3 йиллик муддат якунига етиш арафасида. Шу сабабли ишбилармонларнинг аризасига кўра, шартномалар бекор қилинишга яқин турибди.
Аниқлик киритилишича, юқоридаги хусусий мактабгача таълим ташкилотларининг ёпилишига иссиқлик тизимидаги муаммолар сабаб бўлмаган.
Маълумот учун, 2021 йил Қорақалпоғистонда 85 та хусусий боғча очиш бўйича Мактабгача таълим вазирлигига таклиф берилган.
Мавзуга оид
16:39 / 14.07.2026
Тошкентда болалар мунтазам қийнаб келинган боғча лицензияси бекор қилинди
13:57 / 12.07.2026
Иссиқ туфайли Қорақалпоғистондаги боғчалар вақтинча ёпилади
08:49 / 02.07.2026
1,4 млрд сўмни талон-торож қилган гуруҳ фош этилди
19:19 / 11.06.2026