18:22 / 18.12.2021
3236

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими фуқарони ҳақоратли сўзлар билан сўкди

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими ҳақоратли сўзларни айтгани акс этган видео тарқалди. Тасвирда воқеа Чимбойдаги машина ювиш шохобчаларининг бирида бўлганини кўриш мумкин. Унда ЙПХ ходими навбатсиз хизмат машинасини ювдирмоқчи бўлганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси изоҳ берди.

Маълум бўлишича, ҳолат 16 декабрь куни Чимбой туманида юз берган. Чимбойдаги машина ювиш шохобчаларининг бирида ЙПХ инспектори Аманбай Атаўбаев ўз бошқарувидаги давлат рақами 95 776 VSF бўлган хизмат машинасини ювдирмоқчи бўлган.

Инспектор билан шу ерда турган таниши бўлган фуқаро ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Ушбу ҳолат 3-шахс томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоққа тарқатилган.

Ҳозирда ходимнинг хатти-ҳаракатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви тайинланган.

Top