18:16 / 18.12.2021
2429

Қорақалпоғистонда мастликни аниқлаш учун ўзининг телпагидан фойдаланган инспекторга чора кўрилди

Фото: видеодан кадр

Бир муддат олдин Нукусда ЙПХ ходими мастликни аниқлаш учун ўзининг телпагидан фойдаланганди. Ўшанда унга хизмат текшируви тайинланганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, ЙПХ ходимига чора кўрилган.

Маълум қилинишича, ноябрь ойида Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчасида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.М. томонидан «Матиз» русумли автомобиль тўхтатилган. ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузгани учун инспектор З.М.га нисбатан қаттиқ ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилиши белгиланган.

Бундан олдин Қорақалпоғистонда ИИВ ходими пора билан қўлга олинганди.

Top