Интернетда Истанбул аэропортидаги портлаш видеотасвирлари: 10 киши нобуд бўлган, 60 киши яраланган
02:23 / 29.06.2016
19532

Интернет тармоқларида 28 июнь куни кечки пайт иккита бомба портлатилган Истанбул шаҳри Отатурк халқаро аэропортидан суратга олинган илк тасвирлар пайдо бўла бошлади. 

Видеотасвирларнинг бирида отишма овозлари эшитилади. Йўловчилардан полга ётишни талаб қилишган. 

Тарқалаётган видеолардан маълум бўлишича, воқеа жойида турк милий хавфсизлик хизмати ходимлари навбатчилик қилмоқда. Отатурк халқаро аэропортидан одамларни кўчирилаётгани ҳам кўриниб турибди. 

Мамлакат адлия вазири Бакир Бўздоғнинг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида 10 киши ҳалок бўлган. Вазирнинг айтишича, террорчилик ҳаракатини амалга оширган ташкилот номи маълум, бироқ ҳали “қўшимча тасдиқлар зарур”. 

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти бўйича, портлаш оқибатида жабр кўрганлар сони 60 нафарга етди, улардан олти нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланган.

Турк ҳукумати бомбаларни икки нафар худкуш-террорист ҳаракатга келтиргани тўғрисида маълум қилди.

Улар аввалига Калашников автоматларидан ўқ узишган, кейин металл изловчи мослама атрофида тўртта гранатани портлатган. Шундан сўнг полиция ходимлари билан отишма бошланган. 

Ҳозирда Отатурк аэропорти ёпиб қўйилган.

Истанбул аэропортида портлаш ва отишма содир бўлди 

Отатурк аэропортидаги портлашни террорчи-худкуш амалга оширган бўлиши мумкин 

Истанбул Отатурк аэропортидаги портлашда камида 10 киши нобуд бўлган 
 


Улашинг
Top