"Агар шу йўсинда давом этаверса, Австралиядаги 2013 йилги рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат (ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 50 даражага етган ва октябрь ойида тоғларда ёнғинлар авж олган, бу инсонлар саломатлигига жуда салбий таъсир кўрсатган) 2035 йилга бориб, бу мамлакат учун оддий ҳолга айланади", - деди Канберрадаги Австралия Миллий университетидан Софья Льюис.
Льюис ва унинг ҳамкасблари инсоният ҳаттоки барча иқлимий шартларни бажарса ҳам, ўтган йилдаги рекорд даражадаги илиқ ҳароратга ўхшаш янги иқлим режимидан қочиб бўлмаслиги ҳақидаги хулосага келишди. Олимларнинг сўзларига кўра, инсоният томонидан табиат шартларининг бажарилиши ҳалокатни 10-15 йилга кечиктиради, холос.











