Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Реал»нинг яна бир футболчиси сафдан чиқди
11:23 / 17.11.2016
6906

Мадриднинг «Реал» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората жароҳат олди.

Marca нашри берган хабарга кўра, футболчи ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Македонияга қарши учрашувида ўзини ёмон ҳис қилгач, 60-дақиқада захирага олинганди. Ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг, футболчи тиззаости сон мушагидан  иккинчи даражали жароҳат олгани аниқланди.

Мората «Атлетико» қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Унинг қайта тикланиши учун тахминан бир ой кетиши айтилмоқда.

Бунгача «Реал» клуби Мадрид дербисида 5 нафар футболчисининг хизматидан фойдалана олмаслиги мумкинлиги хабар қилинганди. Жароҳат олганлар орасида Серхио Рамос, Пепе, Каземиро, Матео Ковачич ва Карим Бензема бор.


Улашинг
Top