"Бу грант соҳиблари келажак авлодлар учун океанларимиз, ўрмонларимиз ва қирилиб кетаётган турларни ҳимоя қилиш бўйича жойларда иш олиб бормоқдалар, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муҳим ва ортга суриб бўлмас муаммолар билан курашмоқдалар", деб айтган Ди Каприо. У сиёсатчилар ҳали кеч бўлмасдан, ўз зиммаларига дадиллик билан мажбуриятларни олишлари кераклигини айтган.
Актёрнинг ўзи ҳам ёввойи табиатни қўриқлаш бўйича турли дастурларни молиялаштирган. У шунингдек қирилиш ёқасида турган ҳайвонлар ҳақида сўзловчи Virunga ҳужжатли фильми продюсери ҳисобланади. Юлдуз томондан ташкил этилган жамғарма ўтган 19 йил давомида атроф-муҳит муҳофазасига 60 млн доллар ажратган.



