8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

09:02 / 26.04.2018 16057

Buka флагман дўкони Тошкентда: Uzbek Tigers либосларини қаердан сотиб олиш мумкин?

Тошкент шаҳрида Buka Boxing Sportswear​ компаниясига тегишли илк бренд дўкони ўз фаолиятини бошлади. Барча спорт мухлисларига яхши таниш бўлиб улгурган миллий спорт бренди - Buka​ фирма дўконида спорт якка кураш анжом ва либослари, машғулот кийимлари, югуриш ва жанг формалари сифат ва қулайликни истаган барча учун тақдим этилади.

“Биз шу пайтгача тўрт ҳудудда - Тошкент, Андижон, Термиз ва Қозоғистон Республикасининг Олма-Ота шаҳрида френчайзинг дўконларимизнинг фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйдик. Тез орада Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ҳам Buka​ бренди остидаги дўконларни очишни режалаштирганмиз”, дейди компания директори Отабек Анваров.

Компания директорининг таъкидлашича, Тошкент шаҳри марказида очилган флагман дўконни ишга тушириш учун катта тайёргарлик амалга оширилган.

“Ўйлаймизки, бу ердаги танлов хилма-хиллиги профессионал спортчидан тортиб, соғлом турмуш тарзини танлаган барчани бирдек ўзига ром этади”, деб қўшимча қилади у.

Buka​ бренди остида ишлаб чиқарилаётган спорт либослари 2017 йилдан буён Ўзбекистон номи билан жаҳон ареналарида катта ғалабаларга эришди. Бренд ўзбек боксчиларидан ташкил топган Uzbek Tigers жамоаси шунингдек, Ўзбекистон Бокс федерацияси, Ўзбекистон Самбо федерацияси, Ўзбекистон Ҳаваскор ва профессионал Кикбоксинг федерацияси, Ўзбекистон Таэквандо федерациясига расман техник ҳомий сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Компания спортчиларга барча зарурий анжом ва либосларни етказиб беради.

 

Шу туфайли, Buka​ флагман дўкони очилишида Ўзбекистоннинг номдор ва таниқли спортчилари билан бирга Аралаш якка кураш спорти бўйича жаҳон чемпиони (ММА) Маҳмуд Муродов ва Бокс бўйича Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўстматов рамзий арқонни узиб берди.

“Buka Boxing билан ҳамкорлик - оддий либос ва анжомларни етказиб беришдан бошланган узоқ йиллик тарихга бориб тақалади. Ҳар битта либосларни тайёрлаш жараёнида мен ҳам иштирок этишга ҳаракат қиламан, ишлаб чиқарувчилар спортчиларнинг фикрини инобатга олади, биз қўрқмай ўзимизнинг таклиф ва истагимизни билдиришимиз мумкин. Мен Buka Boxing жамоасининг бир бўлаги сифатида бундан фахрланаман. Buka либосида машғулотларни ўтказиб, чемпионатда иштирок этарканман, шу билан шоҳсупага ҳам кўтарилишимга ишонаман”, дейди у.

 

Дўкон манзили: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли 3-тор кўча 6А уй. 
Расмий сайт: www.buka.uz
Ижтимоий тармоқларда:

Facebook fb.com/BUKABOXING 

Instagram @bukaboxing

Реклама ҳуқуқи асосида

Top