Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

22 август куни Греция авиакомпанияси делегацияси Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК раҳбарияти билан учрашиб, Тошкентдан Афинага ҳамда Афинадан Тошкентга авиарейс йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Давлат туризм қўмитасидан таъкидлашларича, иккала мамлакатда авиарейс иши бўйича барча масалалар юзасидан «келишув мавжуд, рейсни йўлга қўйиш жараёнини такомиллаштириш ва ҳукуматлараро ҳужжатларга тегишли ўзгартириш киритиш талаб этилади».

«Давлат туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг Грециядаги бош консуллиги, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ушбу жараёнларни жадаллаштириш ва Тошкентда Греция виза марказини очиш ҳамда авиарейсларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам беради», - дея қайд этиб ўтишди матбуот хизматидан.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси