Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“5. Махсус кассалар ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташиш, мазкур Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир” йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талабларига мувофиқ амалга оширилади.”.

11-банд қуйидаги хатбошиси билан тўлдирилади:

“Банк пластик карталар орқали йиғимлар ундирилганда тўлов терминали квитанцияси (слип)нинг бир қисми маълумотномага, иккинчи қисми квитанция билан бирга мижозга тақдим қилинади.”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали юклар транзитини соддалаштиргани хабар қилинганди.