8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

11:52 / 21.01.2019 5896

Электрдан нотўғри фойдаланиш ҳам увол эканлигини тушуниш керак –​ «Ўздавэнергоназорат»​ раҳбари​

Одамлар электрдан нотўғри фойдаланиш ҳам увол эканлигини тўғри тушуниши керак. Халқимиз нонни кўзга суртгандай, энергиядан оқилона фойдаланиш, тежамкорлик ҳақида ўйлаш керак, деб фикр билдиради ​«Ўздавэнергоназорат»​ раҳбари Дадажон Исоқулов.

​Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Дадажон Исоқуловнинг Kun.uz'га  берган интервьюсида айтишича, энг ривожланган давлатлардан бири, Японияда энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи 70 -йиллардаёқ бошланган. 1978 йилда японлар Энергия тежамкорлиги марказини ташкил этган. Ҳозиргача энергия самарадорлигини 40 фоизга оширганига қарамай, ҳукумат бу масалада тўхтаб қолгани йўқ. 

«Катта ёки кичиклигидан қатъий назар энергия истеъмолини ҳар йили бир фоиздан камайтириб бориш барча корхоналар учун белгиланган, бу борада йил якунида ҳисобот берилади. 
Яна бир мисол, Европа Иттифоқи мамлакатларида 20/20/20 стратегияси ишлаб чиқилган. Бу энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш, атроф-муҳитга етаётган зарарни 20 фоизга камайтириш, муқобил энергиядан фойдаланишни 20 фоизга кўпайтиришни кўзда тутади. АҚШда 2005 йилда 2020 йилгача энергия самарадорлигини ошириш ҳисобига электр истеъмолини 25 фоизгача камайтириш бўйича дастур қабул қилинган.

Биз ҳам электр истеъмолини 20 фоизгача камайтиришимиз мумкин, бунинг учун технология, вақт ва одамлардаги масъулият талаб этилади.

Одамларга электрдан нотўғри фойдаланиш ҳам увол эканлигини тўғри тушунтира олишимиз керак. Нега одамлар боласига қиммат телефон олиб беради, лекин озгина қиммат, тежамкор электр жиҳозини сотиб олмайди?

Мана шунақа биз майда деб ўйлаган жиҳатлардан катта исрофгарчиликлар келиб чиқади», –​ дейди инспекция раҳбари.

Tas-IX

YouTube

 

 

Top