8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

07:36 / 11.04.2019 5685

Ҳиндистонда тарихдаги энг катта кўламли ва энг қиммат сайловлар бошланди 

Фото: REUTERS

11 апрелда Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси – Лок сабхуга сайловларнинг 1-босқичи 20 та штатда ва мамлакат билан қўшни ҳудудларда бошланди. 

Мутахассисларнинг прогнозига кўра, жаҳон тарихида энг катта кўламли бўлиши кутилаётган сайловларда 900 млнга яқин ҳиндистонлик иштирок этади. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловларнинг ўтказилиши мамлакатга 7 млрд долларга тушади. Бу эса ушбу сайловларни тарихдаги энг қимматига айлантиради.  

Овоз бериш 29 штат ва 7 та иттифоқдош ҳудудда 11 апрелдан 19 майгача 7 босқичда ўтади. Сайловчилар кўплиги сабабли овозларни ҳисоб-китоб қилиш 23 майдагина якунланиши кутилмоқда. Сайловларни ташкиллаштиришда 11 млн киши, жумладан турли лавозимдаги 5 млн амалдор ва полициячи иштирок этмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб 1 млндан кўпроқ сайлов участкаси фаолият кўрсатади.

Сайловларда асосий кураш иккита сиёсий куч: амалдаги бош вазир Нарендра Моди томонидан бошқарилувчи ҳукмрон “Бхаратия жаната парти” ва Ҳиндистоннинг энг нуфузли клани Неру-Ганди вакили Рахул Ганди бошчилигидаги “Ҳинд миллий конгресси” ўртасида кечиши айтилмоқда. Асосий интрига Моди партияси 2014 йилдаги муваффақиятни қайтариб, Моди қаторасига иккинчи муддатга бош вазир курсисини эгаллай олиши-йўқлигидан иборат. 

Top