8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

12:13 / 07.05.2019 3268

Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Фото: Pixabay

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишида иштирок этиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш давлат дастурлари амалга оширилишига кўмаклашиш;

экспорт қилувчиларни, шу жумладан, чет элда, маркетинг, нарх белгилаш, транспорт логистикаси. сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги, чет эл бозорларига “ягона дарча” принциии орқали кириш масалалари бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш;

хорижий харидорни излашга кўмаклашиш ва экспорт контракти тузиш, шу жумладан, уни тайёрлаш босқичигача музокаралар жараёнига кўмаклашиш;

миллий маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш бўйича вазирликлар, республика идоралари, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳамда экспорт қилувчиларга экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, мавжуд имтиёзлар ва преференциялар, ваколатли давлат ҳокимияти органларининг вазифалари ва функциялари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имконини яратиш;

электрон ташқи савдо платформасини юритиш, маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритиш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига етакчи халқаро электрон савдо майдонларига киришда кўмаклашиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотларни ишончли етказиб берувчи эканлигини тасдиқлаш учун ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда тарғиб қилиш бўйича “Made in Uzbekistan” дастурини амалга ошириш, шу жумладан, “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмасини. тармоқ ва минтақавий кўргазмаларни ва товарлар ярмаркаларини ҳар йили ўтказиш, шунингдек, халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш орқали амалга ошириш;

экспорт қилувчи ташкилотлар учун ўқув семинарлари ва тренинглар ҳамда хорижий мамлакатлардаги тадбиркорлик субъектлари учун ташқи савдо фаолияти масалалари бўйича бизнес-форумлар ташкил этиш ва ўтказиш;

экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни ҳамда кўргазма стендларини рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этишини, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига молиявий кўмаклашиш.

Top