8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

17:30 / 03.06.2019 3304

Жисмоний машқлар орқали ишонч ҳиссини ривожлантирамиз

Ўзига ишонган одам оломон ичида ҳам яққол кўзга ташланади. Бундай одамларни қандай оддий, аммо муҳим жиҳатлар ажратиб кўрсатади? Жисмоний фаоллик ёрдамида ишонч ҳиссини ривожлантириш мумкинми?

Фото: Unsplash

Қадни тик тутиш

Ўзига нисбатан ишончсизлик ҳисси қад ва туриш ҳолати орқали намоён бўлади. Қадди букчайган одам худди сезилмас бўлиб кўринишга уринаётганга ўхшайди ва ўзини номуносиб шахс деб ҳисоблайди. Унинг туриш ҳолати ундаги беркиниш ҳиссини намойиш этаётганга ўхшайди.

Ўзига бўлган ишончни ҳис этадиган киши эса қадди ва елкаларини тик тутади. У ўзини намоён этишдан чўчимайди.

Жисмоний машқлар орқали ўз-ўзингизга берадиган баҳо устида ҳам ишлаш мумкин. Бунинг учун қоматнинг юқори қисми учун машқлар бажариш фойдали.

Нафас

Ўзига нисбатан соғлом муносабатдаги киши ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзига ишонч ва хотиржамликни сақлай олади. У сокин, бироқ эътиборли ҳолатда қолади. Бундай кишилар нафас билан ишлашни билишади.

Бу каби кўникмани йога машқлари орқали ривожлантириш мумкин. Нафасни мувофиқлаштириш – фойдали кўникма. Ностандарт вазиятда нафасни бир текис, сокин ва чуқур ҳолатда сақлаш муҳим.

Овоз

Суҳбатдошингиз овозига эътибор беринг. Ўзига ишонган кишиларда овоз марказдан чиқади. Бундай овозда кучни ҳис этиш мумкин. Одатда уни жарангдор деб аташади. Ўзига ишонган кишилар шошмасдан, ўйлаб, товуш баландлигини ўзгартирмай гапиришади. Ички хотиржамликни йога ва медитация машқлари ривожлантиради.

Юриш

Қизиқ, ўзига бўлган ишончсизлик ҳисси юриш вақтидаги оёқ панжаси ҳолатида ҳам намоён бўлади. Бундай кишилар панжани ичкарига бурадилар. Бундан ташқари, қўллар кўпинча ёпиқ позада бўлади. Масалан, қўллардан бири бошқа тирсак ёки елка устида бўлади. Бунда қўл қанча юқори ва ёпиқ бўлса, одам ўзига нисбатан шунча ишончсиз.

Ўзига ишонган кишилар эса бир текисда ҳаракат қилишади, ўз таналари ва атрофни ҳис этишади, қадларини тик тутиб, оёқларида маҳкам туришади.

Рақс билан шуғулланиб, танани яхшироқ ҳис этиш мумкин. Бу машғулот пластикани ривожлантириш ва танани яхшироқ бошқаришда ёрдам беради. Албатта, бу кўникмалар юришингиз ва ички ҳолатингизда дарҳол ўз аксини топади.

Ҳар қандай жисмоний машқлар ва спорт жисмоний англаш ҳиссини ривожлантиради. Шу тариқа, ақлий блоклар ва ўзингизни ҳис этиш кўникмаси билан ишлаш мумкин.

Теглар

Top