8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

07:30 / 19.06.2019 12107

«Бу гал ишни охиригача етказиб қўямиз». Трамп янги президентлик кампаниясини бошлади

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп 18 июнда 2020 йилги президент сайловларида қайта сайланиш учун кампаниясининг расман бошланганини эълон қилди. 

«Бугун оқшомда сизнинг олдингизда АҚШ президенти лавозимига иккинчи муддатга қайта сайланиш бўйича кампаниям расман бошланишини эълон қиламан», деб айтди Трамп Орландода ўз тарафдорлари билан учрашуви вақтида.

Унинг сўзларига кўра, «мамлакат ҳозирда фаровонлашмоқда ва янги чўққиларга эришмоқда».

«Бутун дунё ҳавас қилгудек иқтисодиётимиз бор, эҳтимол у бутун тарихимиздаги энг яхши ҳолатда бўлса керак», деб таъкидлаб ўтган АҚШ президенти.

Трамп 2016 йилги сайловлардаги ғалабаси ҳақида эслаб шундай деган: «Биз буни бир марта қилдик. Ва бу гал ишни охиригача етказиб қўямиз».

«Агар бу коррупциялашган тизимнинг батамом йўқ бўлишини истасангиз, унда 3 ноябрда [2020 йил] келиб, овоз беринг, овоз беринг, овоз беринг», деган президент ўзининг сиёсий рақибларига тўхталиб.

Трамп нутқи давомида қуролли кучларни мустаҳкамлагани, Россияга қарши санкциялар киритгани ва бутун Европага энергия ташувчиларни етказишнинг муқобил манбаларини тақдим қилганини, бу эса Россияга жиддий рақобат ҳосил қилганини таъкидлаб ўтган.

«Ҳеч ким Дональд Трампчалик Россияга нисбатан қаттиққўллик намойиш қилмаган. Демократларни Россия ташвишлантирмайди, уларни фақат ҳокимият ташвишлантиради», деган у.

АҚШ президенти лавозими учун 59-сайловлар 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтади.

Top